Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Олий давлатлараро кенгаш мажлисида 7 млрд долларлик шартномалар имзоланганини ижобий баҳолади. Томонлар энергетика қувватлари ва инфратузилмасини қуриш, муқобил энергия манбаларни ривожлантириш, шунингдек, сув объектларини рақамлаштиришга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остонада ўтган музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш, Сирдарёда Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тезлаштиришга келишиб олди. Томонлар Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласини ўрганади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов учрашиб, инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик салоҳиятини муҳокама қилди. Томонлар ўзаро ва транзит юк ташишни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик йўлларини кўриб чиқишди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон товар айланмаси ҳажмини 2 млрд долларга етказишни режалаштираяпти. Икки давлат бош вазирлари Ўшда чегарадош вилоятлар ҳокимлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, трансчегаравий савдо ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Россия 2021 йилда Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги мақомини қайтариб олди. Бу мамлакатдан озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари, ёғоч ва бошқа товарлар катта ҳажмда келтирилади. Украина эса Ўзбекистоннинг дори воситалари, ярим тайёр металл буюмлари ва бошқаларни экспорт қиладиган тўққизинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. «Газета.uz» Ўзбекистоннинг ушбу икки давлат билан савдо-иқтисодий муносабатлари қандай йўлга қўйилгани, ҳарбий можаро ва санкциялар фонида қандай хавф-хатарлар борлигини ўрганиб чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг